Abstract
Гоффман фолликулити (perifolliculitis capitis abscedens et suffodiens, dissecting cellulitis of the scalp — DCS) — бошнинг сочли қисмида ривожланадиган, сурункали кечувчи ва даволашга нисбатан қийин бўлган дерматозлардан бири. Касаллик оғриқли тугунлар, абсцесслар, фистулёз йўллар ва охир-оқибат чандиқли алопеция билан намоён бўлади. Кўпчилик беморларда яллиғланиш жараёни узоқ давом этгани учун нафақат жисмоний, балки ижтимоий ва психоэмоционал ҳолатга ҳам катта зарар етказади. Оғриқ, йирингли ажралмалар, соч тўкилиши ва ташқи кўринишдаги ўзгаришлар кундалик ҳаётни сезиларли даражада чеклаши мумкин. Шунинг учун бу касалликда клиник баҳолаш билан бирга беморнинг субъектив ҳаёт сифатини ўлчаш зарур.
Keywords
—